Трампнинг импичменти: Республикачилар Президентнинг ҳимоясига отланди

Олам 1664
image

АҚШ Президент Дональд Трампнинг импичменти бўйича навбатдаги эшитув олдидан Республикачилар партияси депутатлари уни оқловчи ҳисобот тайёрлади. Унда Трампга қўйилаётган асосий айбловларга раддиялар келтирилган. Бу ҳақда “The Hill” хабар берди.

Партия маърузасида АҚШ Президенти Украина Президенти билан учрашув ва яхшилаб ўрганмасдан расмий Киевга қурол етказиб бериш масаласида шубҳага бориб тўғри қилгани таъкидланган. Трампнинг Владимир Зеленский билан телефон орқали суҳбати юзасидан текширув икки ўртада ҳеч қандай келишув, коррупцияга оид жиноят ҳақида гап бўлмаганини кўрсатган.

Бундан ташқари, республикачилар Трамп АҚШнинг собиқ вице-президенти Жозеф Байден оиласига нисбатан жиноят иши очилишидан сиёсий манфаат чиқаришга уринганини ҳам рад қилган. Ҳужжатда Оқ уй хўжайини Конгресснинг Вакиллар палатаси олиб бораётган импичмент бўйича суриштирув жараёнида гувоҳларнинг кўрсатма беришига ҳалал бергани ҳам инкор қилинган. 

Президентнинг партиядошлари демократлар Трампнинг импичментига тайёргарликни у сайланиши билан бошлаганини иддао қилган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 42
Рейтинг: 3.1
t
×
×