Ғазабга келган Трамп айбдорларни ўзи сўроқ қилмоқчи
Олам
−
30 Сентябрь 2019
5144AҚШ Президенти Дональд Трамп кеча, 29 сентябрь куни Вашингтон маъмурияти раҳбари ва унинг украиналик ҳамкасби Владимир Зеленский ўртасидаги телефон суҳбати туфайли у ҳақида шикоят ёзган разведка ходими билан учрашишни истаётганини айтди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
"Ҳар қандай америкалик сингари, мен айбловчим билан учрашишга лойиқман, айниқса бу айбловчи, деб аталадиган маълумот берувчи, чет эл раҳбари билан мукаммал суҳбатни мутлақо нотўғри ва алдамчи тарзда тақдим этганида", деб ёзди Трамп Тwitter`даги саҳифасида.
"Мен нафақат иккинчи, учинчи, тўртинчи қўллардан маълумот берган прокурорим билан, балки унга ноқонуний равишда ушбу маълумотни берган одам билан ҳам учрашмоқчиман, бу жуда ҳам нотўғри...Бу киши Aмерика Президентига жосуслик қилганми? Оқибати жиддий!" дея таҳдид қилди Трамп.
AҚШ раҳбари шунингдек, Трампнинг Зеленский билан бўлган суҳбатининг мазмунини бузгани сабабли AҚШ Вакиллар палатасининг разведка бўйича махсус қўмитаси раиси Aдам Шиффни (Калифорния штатидан демократ) сўроққа чақирди. "Шифф Конгрессга ёлғон гапириб, менинг аслида айтганларимни бузди, у ёзган ва ўқиган нарсалар, AҚШ Президентининг оғзидан чиққан. Мен Шиффни алдаш ва хиёнат учун энг юқори даражада сўроқ қилинишини истайман", дея қўшимча қилди Трамп.
LiveБарчаси