Трамп жиноятда айбланиши мумкин

Олам

image
АҚШнинг собиқ Президенти Дональд Трамп махфий ҳукумат ҳужжатлари билан ишлагани учун бир нечта жиноий айбловларга дуч келиши мумкин ва бундай қарор қабул қилиш учун етарли далиллар мавжуд. Бу ҳақда “Newsweek” журнали ёзмоқда.

Суд ишлари бўйича адвокат Ниама Раҳмонининг журналга айтишича, АҚШ расмийларида давлат маълумотларига асосланган кўплаб далиллар бор. Уларга таяниб Трамп кўплаб федерал жиноятлар содир этган, деб тахмин қилиш мумкин. Лекин, у бу ҳолатда ҳуқуқшунослар гуруҳи вакиллари собиқ Президент номидан иш тутганми ёки йўқ, буни аниқлаш кераклигини айтган.

“Далилларга қарамай, АҚШ Адлия вазирлиги ва Бош прокурор Меррик Гарлaнд собиқ Президентни айблаш бўйича мисли кўрилмаган қадам ташлайдими ёки йўқ деган савол бор”, дейди Раҳмони.

Мичиган университети профессори ва Мичиган штатининг собиқ прокурори Барбара Маккуэйд журналга Адлия вазирлиги Трампни “яхшигина” айблаши мумкинлигини айтган.

“АҚШнинг 45-Президенти ишида бир қатор оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд. Масалан, махфий маълумотларни қасддан нотўғри ишлатиш. Адлия вазирлиги Трампга қўйилган айбловларни олиб ташлаш қарорини оқлаши қийин бўлади”, дейди эксперт.

Эслатиб ўтамиз, Дональд Трамп жорий йилнинг 8 август куни Федерал қидирув бюроси (ФҚБ) агентлари унинг Флоридадаги қароргоҳида тинтув ўтказгани ҳақида хабар берган эди.

Фарангиз Салимова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

77

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made