Трамп жиноий жавобгарликка тортилади(ми?)

Олам

image

Америка Қўшма Штатларининг собиқ президенти Дональд Трамп жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин. Уни айблаш учун етарли сабаблар мавжуд. Бу ҳақда CNN нашри хабар берди.

АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси 2021 йилнинг январида  Дональд Трамп тарафдорларининг Капитолийга қилган ҳужумини тергов қилиш бўйича собиқ президентни камида 3 та модда бўйича жиноий жавобгарликка тортишни тавсия этган.

Қайд этилишича, Капитолийга ҳужум бўйича тергов қўмитаси 18 ой иш олиб борган. Қўмита жорий йилнинг октябрида собиқ Америка етакчиси Конгрессда рақиби Жо Байденнинг ғалабасига халақит беришга урунгани ҳамда расмийлардан уни қўллаб-қувватлаш учун сохта овозларни топишни талаб қилгани бўйича Трампга қарши хулосаларини тақдим этган.

“Собиқ президентга айблов қўйиш учун етарли асослар бор. Мендаги даллилар жуда ҳам аниқ”, дейди Конгрессмен Адам Шифф.

Маълумот учун, АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси 2021 йил 6 январда Трамп тарафдорлари томонидан Капитолийга қилинган ҳужум муносабати билан собиқ президентга импичмент эълон қилган. Бироқ ташаббус Сенатда етарлича қўллаб-қувватланмаган эди.

Озода Чориева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

50

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг