Трамп ва унинг рафиқаси Оқ уйни тарк этди

Олам 16777
image

АҚШнинг амалдаги Президенти, республикачи Дональд Трамп бугун, 20 январь куни Президент этиб сайланган Жозеф Байденнинг инаугурациясини кутмасдан Оқ уйни тарк этиб, Флорида штатига отланди.

Америка раҳбарининг илгари тарқатилган жадвалида у биринчи хоним Мелания Трамп билан бирга Флорида штатининг Палм-Бич шаҳрига боришини кўрсатган. Аввалроқ республикачи аввал Вашингтон яқинидаги Эндрюс ҳарбий базасида хайрлашув маросимини ўтказиши ҳақида хабар берилган эди.

АҚШда сайловлар 2020 йил 3 ноябрь куни бўлиб ўтди. 14 декабрь куни сайловлар коллегияси овоз бериш натижаларини маъқуллади, унга кўра Байден янги давлат раҳбари бўлиши маълум қилинди. Трамп мағлубиятини тан олмади ва бир қатор штатларда овозларнинг қайта санаб чиқилишини талаб қилиш учун судларга мурожаат қилди. Бироқ, Оқ уй раҳбарининг адвокатларининг ҳаракатлари муваффақиятсиз тугади, уларнинг даъволари, шу жумладан АҚШ Олий суди томонидан ҳам рад этилди. Сенат ва Конгресс Вакиллар Палатаси 6 январь куни қўшма йиғилишда Байденнинг ғалабасини маъқуллади, унинг инаугурацияси бугун, 20 январь куни Капитолий зинапоясида бўлиб ўтади.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 653
Рейтинг: 3
t
×