Трамп ва Путин шу ҳафтада яна қўнғироқлашади

Олам

image

АҚШ ва Россия Президентлари Дональд Трамп ва Владимир Путин ўртасидаги телефон суҳбати яқин кунларда бўлиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда кеча, 16 март куни АҚШ етакчисининг махсус вакили Стивен Уиткофф CNN телеканалида маълум қилди.

“Ўйлайманки, бу ҳафта икки Президент ўртасида жуда яхши ва ижобий муҳокама бўлади”, деди у.

Уиткоффнинг айтишича, унинг шу ҳафта бошида Путин билан учрашуви ҳам “ижобий” бўлган.

“Вашингтон ва Москва позициялари бир-бирига яқинлашиб бормоқда”, деди у.

Махсус вакил Россия Президенти билан бир неча соат суҳбатлашгани ва Путин Украинада ўт очишни тўхтатиш зарурати ҳақидаги “Президент Трампнинг фалсафасини қабул қилгани” таассуротига эга эканини таъкидлади. Уиткоффнинг сўзларига кўра, яқин ҳафталарда бу борада қандайдир келишувга эришилиши мумкин.

Уиткофф Путин билан 13 март куни, Киев ва Вашингтон ўртасида Жиддада бўлиб ўтган музокаралардан икки кун ўтиб Москвада учрашди. Жиддада Украина Россия ҳам рози бўлса, АҚШнинг 30 кунлик оташкесим ўрнатиш таклифига рози бўлини билдирди.

Путин 13 март куни 30 кунлик оташкесим таклифига фақат маълум шартлар асосида рози бўлишини айтди. Унинг таъкидлашича, “бу инқирознинг асосий сабаблари” “муҳокама қилиниши” ва Украинани ўт очишни тўхтатиш даврида қайта қуроллантириш ва қўшимча сафарбарлик қилиш имкониятидан маҳрум қилиш керак.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Россия Владимир Путин Дональд Трамп Украина

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг