Трамп ва Байден теледебатда қанча ёлғон ишлатгани очиқланди
Олам
−
29 Июнь
9981Жорий йилнинг 27 июнь куни CNN телеканалида ташкиллаштирилган президентлик дебатида Дональд Трамп амалдаги АҚШ Президенти Жо Байдендан уч баробар кўпроқ ёлғон ишлатган. Бу ҳақда CNN хабар берди.
CNN телеканалининг Атлантадаги студиясида собиқ президент Дональд Трамп ва Қўшма Штатларнинг амалдаги Президенти Жо Байден ўртасидаги дастлабки президентлик дебати бўлиб ўтди. Президент Жо Байден ҳам, унинг республикачи рақиби Дональд Трамп ҳам шу куни CNN’даги баҳс чоғида ёлғон ва чалғитувчи даъволар қилишди. Аммо Трамп 2020 йилдаги баҳсларда бўлгани каби Байдендан анча кўпроқ ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумот ва аргументларни ўртага ташлаган.
CNN таҳлилига кўра, Трамп бу теледебатда 30 дан ортиқ ёлғон даъволар билан чиққан. Унинг кўплаб сўзлари жорий президентлик кампанияси пайтида ёки ундан олдин аллақачон рад этилган даъволарни ўз ичига олган. Ўз ўрнида, Байден ҳам баҳс давомида 9 та ёлғон маълумотларни тақдим қилган. Лекин бу Трамп билан солиштирганда анча кам.
Трампнинг такрор-такрор ёлғон гаплари демократлар етакчилигидаги баъзи штатлар чақалоқлар туғилгандан кейин қатл этилишига рухсат берилгани, Байден президентлик даврида террор гуруҳларини молиялаштиргани, Байден йиллар давомида қора танлиларни “супер йиртқичлар” деб атаб келганлиги, у солиқларни тўрт баробарга оширишни режалаштираётгани, палатанинг ўша пайтдаги спикери Ненси Пелоси 2021 йил 6 январда АҚШ Конгресси учун Миллий гвардиянинг 10 000 аскарини қабул қилишдан бош тортгани, Европа ҳеч қандай Америка автомобилларини қабул қилмагани, у фахрийлар танловига эга бўлган президент эканлиги каби гаплардан иборат бўлган.
Байден эса баҳсда камида тўққизта ёлғон ёки чалғитувчи даъволарни илгари сурди. Байден унинг даврида АҚШ қўшинлари ҳалок бўлмаганлигини даъво қилган. У, шунингдек, миллиардерларнинг солиқ ставкалари ҳақидаги одатдаги нотўғри маълумотларни ҳам такрорлаган.
LiveБарчаси