Трамп ва Байден деярли барча праймеризларда ғалаба қозонди

Олам

image

Кеча, 5 март куни АҚШнинг 15 штати ва бир орол ҳудудида Демократлар ва Республикачилар партияларининг праймеризларида АҚШнинг амалдаги Президенти Жо Байден ва мамлакатнинг собиқ раҳбари Дональд Трамп деярли барча овозларни қўлга киритди. Бу ҳақда “Associated Press” хабар берди.

Шундай қилиб, Трамп 13 штатда, жумладан Калифорния ва Техасда бўлиб ўтган ички партиявий сайловларда ғалаба қозонди ва ниҳоят рақиби Никки Хейлини мағлуб этди. Аляскадаги овоз бериш натижалари эса ҳали санаб чиқилмаган.

Иккинчи муддат президентликка даъвогар бўлган Жо Байден Америка Самоаси ороли ҳудудидан ташқари барча “Супер Сешанба” куни бўлиб ўтган праймеризларда ғолиб бўлди ва у ерда унчалик таниқли бўлмаган номзод, тадбиркор Жейсон Палмерга ютқазди.

Флоридадаги Мар-а-Лаго мулкида тарафдорлари билан гаплашар экан, Трамп Байденга ҳужум қилиб, унинг иммиграция сиёсатига эътибор қаратди ва уни тарихдаги "энг ёмон президент" деб атади.

Ўз навбатида, Байден Трампни яна Америка демократиясига таҳдид солаётганликда айблаган.

"Бугунги натижалар Америка халқи олдига аниқ танлов қўяди: биз олдинга интиламизми ёки Дональд Трамп бизни тартибсизлик, бўлиниш ва зулматга қайтаришига рухсат берамизми?" дейди Жо Байден.

Маълумот учун, 5 ноябрь куни АҚШда президентлик сайловлари бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

Дональд Трамп сайлов Жо Байден

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made