Трамп ўзи ҳибсга олинган кунни “тарихдаги энг яхши кун” деб атади.
Олам
−
06 Апрель 2023
6688АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп 4 апрелни – Нью-Йорк судида фирибгарликда айбланиб, вақтинча ҳибсга олинган кунни “тарихдаги энг яхши кун” деб атади.
“Бу ақл бовар қилмайдиган тажриба, эҳтимол асоссиз айбловлардан омон қолган одам учун тарихдаги энг яхши кун эди”, деб ёзди у Truth Social’да.
Сиёсатчининг таъкидлашича, ҳибсга олиниши ва айблов қўйилгани унинг 2024 йилги президентлик сайловларида иштирок этиш режаларига ижобий таъсир кўрсатган.
“Менинг рейтингим ҳеч қачон бунчалик юқори бўлмаган, [сайловолди] кампания учун 10 миллион доллар йиғилган ва кун жуда муҳим нутқ билан якунланган”, дейди у.
30 март куни Нью-Йоркдаги катта ҳакамлар ҳайъати Трампни порнографик актриса Сторми Дэниелсга пул тўлашда Trump Organization молиявий ҳужжатларини қалбакилаштириш иши бўйича айблаш учун овоз берди. 4 апрель куни эълон қилинган айблов хулосасига кўра, Трамп яна бир жиноят содир этиш мақсадида 34 та сохта (биринчи даражали) бизнес ҳужжатларида айбланмоқда. Оммавий ахборот воситалари тушунтирганидек, ҳар бир тоифага кўпи билан тўрт йиллик қамоқ жазоси белгиланган. Трамп қўйиб юборилгунга қадар АҚШда белгиланган тартибда тахминан икки соат ҳибсга олинган ва Нью-Йоркдан Флоридага учиб кетган.
LiveБарчаси