Трамп суиқасддан кейин биринчи марта очиқ ҳавода чиқиш қилди

Олам

image

АҚШнинг собиқ президенти ва республикачи номзод Дональд Трамп Шимолий Каролина штатининг Ашеборо шаҳрида суиқасддан кейин биринчи очиқ сайловолди митингини ўтказди. Бу ҳақда CNN хабар берди.

Қайд этилишича, Трамп нутқ сўзлаган подиум атрофига ўқ ўтказмайдиган ойна ўрнатилган. Собиқ президент нутқи ўртасида митинг иштирокчиларидан бири жазирама туфайли касал бўлиб қолган, шундан сўнг саҳнадан Дональд Трамп аёлга тиббий ёрдам сўраб, ҳимоя ойнаси ортидан чиқиб, уни қучоқлаган ва унинг бу ҳаракати оломоннинг олқишларига сабаб бўлган.

Шунингдек, Шимолий Каролинадаги чиқиши чоғида Трамп ўзининг демократ рақиби, АҚШ вице-президенти Камола Ҳаррисни яна танқид қилди ва уни АҚШ президентлигига номзод бўлган “энг радикал чап қанот арбоби” деб атади.

 “Агар ўртоқ Камола ноябрь ойида ғалаба қозонса, учинчи жаҳон уруши амалда муқаррар”,  дейди Дональд Трамп.

Маълумот учун,  АҚШнинг собиқ президенти жорий йилнинг 13 июль куни Пенсильвания штатининг Бутлер шаҳрида сайловолди ташвиқоти митингида яраланди. Трампга қарата 20 ёшли йигитнинг ўқ узгани айтилди. Ўқ Трампнинг қулоғининг тепасига теккан. Отишма оқибатида 50 ёшли митинг иштирокчиси ҳалок бўлди, яна икки киши яраланди. Ҳужумчи хавфсизлик кучлари томонидан отиб ўлдирилган. Кўплаб дунё етакчилари, жумладан, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев суиқасдни қоралаб, ҳамдардлик билдирди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Оқ уйнинг собиқ раҳбари Барак Обама АҚШ ўз тарихида Камола Ҳаррис президент бўладиган янги саҳифага тайёрлигини билдириб, Трамп ҳокимиятни ўз мақсадларига эришиш воситаси сифатида кўришини таъкидлаганди.

Зебо Туробжонова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг