Трамп судга $110 минг жарима тўлади 

Олам 3426
image

АҚШнинг собиқ Президенти Дональд Трамп судга ҳурматсизлик қилгани учун 110 минг доллар жарима тўлади. Бу ҳақда Нью-Йорк штати бош прокурори Летиция Жеймс маълумотларига таяниб хабар берилган.  

Таъкидланишича, Трамп ўзини кунига 10 минг доллар жарима тўлашга мажбурлаган суд қарорини янгиламаслик учун “қўшимча ҳужжатлар тақдим этиши керак”. 

Нью-Йорк бош прокурори Трамп прокуратура талаби ва суд қарорига қарамай, давом этаётган тергов доирасида ундан сўралган ҳужжатларни тақдим этишдан бош тортганидан шикоят қилган. Суд Трампни судга ҳурматсизлик қилгани учун ҳар куни 10 000 доллар тўлашга мажбур қилган. 

Кейинчалик, собиқ Президент ҳимояси сўралган ҳужжатларнинг бир қисмини прокуратурага тақдим этганидан сўнг, бу қарор тўхтатилган. Шу билан бирга, суд апрель ойининг охиридан бери тўпланган жарима миқдорини — 110 минг долларни тўлашга мажбур қилган. 

2021 йил июль ойида Trump Organization ва унинг бош молиявий директори Аллен Вайссельберг солиқ тўлашдан бўйин товлаш, фирибгарлик, маблағларни ўзлаштириш ва қалбакилаштиришда айбланган. Терговчилар, шунингдек, узоқ вақт давомида Вайссельбергдан Трампга қарши ишлатилиши мумкин бўлган далилларни олишга ҳаракат қилган. Собиқ Президентга ҳозирча айблов қўйилмаган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 97
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×