Трамп сиёсатга қайтишини эълон қилмоқчи

Олам 4209
image

АҚШнинг собиқ Президенти Дональд Трамп ўзини президентликка Республикачилар партиясидан даъвогар, деб эълон қилишга тайёрланмоқда. У 2024 йилда бўлиб ўтадиган сайловларда қатнашиш нияти ҳақида президентлик муддати тугаганидан сўнг кенг аудитория олдидаги иок чиқиши пайтида эълон қилади. Бу ҳақда Axios портали хабар берди.

Трампнинг маслаҳатчиси собиқ Президентнинг нутқи “қудрат намойиши” бўлишини айтди. Ўзининг мурожаатида, сиёсатчи гўёки, у мамлакатда бўлаётган воқеалар учун жавобгар эканлигини таъкидлайди.

Порталнинг ёзишича, шу ҳафта Трампнинг маслаҳатчилари у билан Мар-а-Лагода учрашиб, кейинги сиёсий қадамларнинг режасини тайёрламоқчи. Трампнинг шериклари таъкидлашларича, Консерватив Сиёсий Ҳаракат йиллик конференциясидаги нутқ АҚШнинг собиқ Президенти партияни кейинги сайловларда ҳақиқатан ҳам иштирок этишидан қатъи назар, назорат қилишини намойиш қилиши керак.

Шу билан бирга, Оқ уй собиқ раҳбарининг маслаҳатчилари Трамп ҳозирда партияда ҳар қачонгидан ҳам энг кучли қўллаб-қувватланаётганини таъкидлади.

Олдинги сўровнома шуни кўрсатдики, Қўшма Штатларда республикачиларнинг 59 фоизи Американинг собиқ Президенти кейинги сайловларда қатнашса, уни қўллаб-қувватлашга тайёр.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 141
Рейтинг: 2.9
t
×