Трамп президентликка яна ўз номзодини қўймоқчи

Олам

image

АҚШнинг собиқ Президенти Дональд Трамп 2024 йилда бўлиб ўтадиган навбатдаги президентлик сайловларида иштирок этиш истаги борлигини маълум қилди. Бу ҳақда Трамп кеча, 22 октябрь куни Техасда ўз тарафдорлари олдидаги митингда айтди. 

У нутқида ҳозирги Президент Жо Байден ғалаба қозонган 2020 йилги президентлик сайловлари натижалари сохталаштирилгани ҳақидаги даъвосини такрорлаган. 

"Мен икки марта номзодимни қўйдим ва икки марта ғалаба қозондим", дейди Трамп.

Собиқ Президент 2020 йилги президентлик сайловларда у 2016 йилга қараганда кўпроқ овоз олганини айтиб ўтган. Шунингдек, у Америка тарихида амалда бўлган Президентлардан ҳам кўпроқ овоз олганини ҳам қўшимча қилган.

“Мамлакатимиз яна муваффақиятли, хавфсиз ва буюк бўлиши учун, эҳтимол, мен буни яна қилишим керак”, дея хулоса қилган Трамп.

Эслатиб ўтамиз, АҚШнинг амалдаги Президенти Жо Байден 2024 йилда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида ҳам ўз номзодини қўйиши ҳақида маълумот берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

174

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг