Трамп президентликка лойиқ эмас эди – Байден

Олам 7228
image

АҚШнинг сайланган Президенти Жо Байден амалдаги Президент Дональд Трампга импичмент эълон қилиш масаласини АҚШ Конгресси ҳал қилиши кераклигини айтди. Бу ҳақда “ABC News” хабар бермоқда.

“Мен Президент Трамп ушбу лавозимга муносиб эмас, деб узоқ ўйлардим. Мана, мен нима учун шунча елиб югурдим ”, дейди Байден.

Байденнинг сўзларига кўра, у энди ўз ишига эътибор қаратмоқда, яъни учта асосий муаммо – коронавирус тарқалиши, вакциналарни жорий этиш ва АҚШ иқтисодиётини тиклаш.

“АҚШнинг бўлажак вице-президенти Камала Харрис ва мен қасамёд қилсак, дарҳол вирусга қарши курашиш ҳамда иқтисодий ўсиш учун муҳим қонунларни қабул қиламиз. Биз ўз ишимизни қиламиз. Конгресс улар билан қандай муносабатда бўлишни ҳал қилиши мумкин”, дейди Байден.

Шунингдек, у Трампни Вашингтондаги тартибсизликларни тарғиб қилишда айблаган ва Сенатни асосий лавозимларга ўз номзодларини тезроқ тасдиқлашга чақирган.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 433
Рейтинг: 3
t
×