Трамп Оқ уйга қайтмасдан халқаро муносабатларга таъсир қила бошлади – “Bloomberg”
Олам
−
09 Ноябрь
8085АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп Оқ уй бошқарувини фақат 2025 йилнинг 20 январида эгаллайди, бироқ у ҳозирданоқ халқаро муносабатларга, хусусан, Украина ва Исроилга таъсир ўтказмоқда. Бу ҳақда кеча, 8 ноябрь куни “Bloomberg” агентлиги хабар берди.
Трамп маъмуриятининг собиқ амалдорларидан бирининг сўзларига кўра, бўлажак президент халқаро муносабатлардаги қарашларни ўзгартиради, чунки у ҳозирги Америка етакчиси Жо Байдендан қаттиққўлроқ ҳисобланади.
“Шу сабабли, АҚШ мухолифлари ўз сиёсатларини олдиндан ўзгартиришни бошлашлари мумкин”, дея қайд этади нашр.
Баъзи мамлакатлар янги маъмуриятдан "қасос олиш" қўрқувига асосланади, бошқалари эса Байден президентликдан кетишига қадар қолган вақтдан фойдаланишга ҳаракат қилади.
“Америка маъмуриятининг бўлажак ўзгариши энг кўп Украина ва Исроилга таъсир қилади”, деб ҳисоблайди “Bloomberg”.
Вашингтон Атлантика Кенгаши эксперти Шелби Магид Трампнинг ғалабаси “Украинанинг риторикасини ва музокаралар ҳақидаги қарашларини ўзгартирди”, деб ҳисоблайди. Унинг таъкидлашича, Украина “Трамп ғалабасидан сўнг музокаралар ҳақиқат эканлигини тан олишга интилмоқда”.
“Исроилга келсак, АҚШ вице-президенти Камола Ҳарриснинг ғалабаси яҳудий Бош вазири Биньямин Нетаньяхуни инаугурация олдидан бироз ён босишга ундаши мумкин эди, Трампнинг ғалабаси эса Яқин Шарқдаги можарога ёндашувида Бош вазирни мустаҳкамлади”, деб ёзади “Bloomberg”.
Республикачи Трамп 5 ноябрь куни бўлиб ўтган сайловларда рақиби Демократик партия вакили Ҳаррисни мағлуб этди. Бундан ташқари, республикачилар АҚШ Сенати устидан назоратни ўз қўлига олишга муваффақ бўлди. Ҳозирда мавжуд маълумотларга кўра, республикачилар ҳам Вакиллар палатасида кўпчиликни қўлга киритиши мумкин.
Ҳаррис 2021 йилнинг январидан бери АҚШ вице-президенти лавозимида ишлаб келмоқда. Трамп инаугурация эса 2025 йил 20 январда бўлади ва у Оқ уйга қайтади.
LiveБарчаси