Трамп NASA'ни табриклади

Олам 3449
image

АҚШ Президенти Дональд Трамп NASA'ни Crew Dragon бошқаруви муваффақиятли амалга оширилгани билан табриклади. Бу ҳақда у ўзининг Twitter саҳифасида ёзган

"Ажойиб ишга тушириш! Биз буни ҳал қилганимизда, NASA фалокатга яқин эди. Энди у яна "қайноқ", дунёдаги энг илғор космик марказ, ҳаммадан анча олдинда!" деб ёзган Трамп. 

Маълумот учун, Crew Dragon'га эга Falcon 9 ракетаси кеча, 15 ноябрь куни биринчи марта тўртта астронавт билан Халқаро космик станцияга учирилди. NАSА астронавтлари Майкл Хопкинс, Виктор Гловер ва Шэннон Уокер ҳамда япониялик Соити Ногути ХКСга йўл олишмоқда.

Бу 2011 йилдаги "Space Shuttle" дастури тугагандан бери биринчи операцион парвоздир.

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг август ойида Crew Dragon иккита астронавт билан ХКСга парвоз миссиясини бажарганди. Парвоз 64 кун давом этган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 132
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×