Трамп Мудофаа вазирини истеъфога чиқариб, Пентагонга янги раҳбар тайинлади

Олам

image

АҚШ Президенти Дональд Трамп Мудофаа вазири марк Эсперни лавозимидан озод қилди. Бу ҳақда Президент ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

Трамп Милли аксилтеррор маркази раҳбари Кристофер Миллерни мамлакат Мудофаа идорасига бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинлади.

“Мен шуни мамнуният билан маълум қиламанки, миллий аксилтеррор маркази директори Кристофер Миллер бундан буён Мудофаа вазири вазифасини бажаради. Крис бу ишни қойилмақом қилиб уддалайди! Марк Эспер истеъфога чиқарилди. Мен  унга [бажарилган] ишлар учун миннатдорлик билдирмоқчиман”, деган Трамп.

Президентнинг сўзларига кўра, Сенат Кристофер Миллер номзодини бир овоздан қўллаб-қувватлаган.

Аввалроқ, ОАВда Марк Эспер истеъфога чиқиш ниятида экани ҳақида хабарлар тарқалганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Дональд Трамп

Баҳолаганлар

653

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг