Трамп Меган Марклнинг Президент бўлмоқчилиги ҳақида гапирди

Олам

image
0:00
0:00
download

АҚШнинг собиқ Президенти Дональд Трамп Буюк Британия шаҳзодаси Гаррининг рафиқаси Меган Маркл номзоди 2024 йил Америкада бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида қўйилишига умид қилмоқда. Бу ҳақда "Fox News" хабар бермоқда.

Оқ уйнинг собиқ раҳбари Маркл гўё бундай имкониятни кўриб чиқаётгани ва АҚШ Демократик партияси вакиллари билан учрашгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берган.

"Умид қиламанки, шундай бўлади. Агар шундай бўладиган бўлса, унда мен номзодимни кўрсатишга кўпроқ мойил бўламан", деган Трамп.

Шунингдек, Трамп шаҳзода Гарри ва Марклнинг америкалик телебошловчи Опра Уинфри билан яқинда ўтказган интервьюсини эслаган.

У қиролича Елизавета II билан учрашуви ҳақида ҳам эслаб, уни ҳайратланарли шахс деб билишини айтган.

Республикачи шунингдек, Меган Марклнинг мухлиси эмаслигига урғу берган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

246

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг