Трамп коронавирусни даволашда қўллаш учун дори таклиф қилди
Олам
−
06 Апрель 2020
13565АҚШ Президенти Дональд Трамп коронавирусга қарши безгак ва сил касалликларини даволашда қўлланиладиган дорилар таклиф қилди. Шифокорларнинг таъкидлашича, ушбу усулнинг самарадорлиги ҳали исботланмаган.
Маълум бўлишича, бу гидроксихлорохин препарати. Америка раҳбарининг сўзларига кўра, ундан фойдаланиш мумкин. Унинг фикрича, бу дорини қўллаш билан унга қарши чиқаётган шифокорлар ҳеч нима йўқотмайди.
"Сиз нима йўқотяпсиз? Гап ҳозир инсон ҳаёти ҳақида кетяпти", дейди Трамп Озиқ-овқат ва дори-дармон санитария назорати идораси вакилларига қарата.
Шифокорларнинг таъкидлашича, препарат жуда кўп салбий таъсирга эга. Хусусан, ушбу дори кўнгил айниш, қорин оғриғи, бош оғриғи ва баъзи ҳолатларда аритмия ҳамда тахикардия келтириб чиқариши мумкин. Шунингдек, шифокорлар гидроксихлорохин препаратини оғир аҳволдаги беморларга қўллаш ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантиришди.
Маълумот учун, АҚШ коронавирусни билан касалланганлар сони бўйича ҳамон биринчи ўринда. Ҳозирда мамлакатда 337 933 та коронавирус ҳолати қайд этилган. Касалланганларнинг 17 582 нафари соғайган, 9 653 нафари эса вафот этган.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15