Трамп коронавирус билан курашда яна олтита давлатга ёрдам кўрсатмоқчи
Олам
−
20 Апрель 2020 9162 1 дақиқа
АҚШ Президенти Дональд Трамп олти мамлакат вакиллари билан ўпкага сунъий ҳаво бериш аппаратларини етказиб бериш масаласини муҳокама қилганини айтди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
Қўшма Штатлар етакчисининг маълум қилишича, мамлакат стратегик захирасида 10 минг дона атрофида худди ана шундай аппарат мавжуд.
Унинг қўшимча қилишича, расмийлар алоҳида штатлар захирасини тўлдиришга ва бошқа давлатларга ҳам ёрдам беришга тайёр.
Трамп Америка Қўшма Штатлари керакли ёрдамни, шу жумладан, Эрон томонига ҳам кўрсатишга тайёрлигини таъкидлаган. У Эрон расмийларини мамлакатлар ўртасидаги икки томонлама қарама-қаршиликларни бартараф этишга келишиб олишга чақирган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь