Трамп кейинги президентлик сайловида ғалаба қозониши мумкин
Олам
−
24 Февраль 2021
3614АҚШнинг собиқ Президенти Дональд Трамп яна президентлик сайловларида иштирок этишга қарор қилса, республикачилар унинг номзодини қўллаб-қувватлайди. Бундай фикрни республикачи сенатор Митт Ромни билдирган.
У Трамп бундан кейин ҳам Республикачилар партиясида "роль ўйнаши"га ишонч билдирган.
Ромнининг сўзларига кўра, Оқ уйнинг собиқ раҳбари "партияда бошқалардан кўра кўпроқ таъсирга эга".
"У 2024 йилда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида қатнашадими ёки йўқ, буни билмайман, лекин агар қатнашса, номинацияни ютишига аминман", деган сенатор.
Шунингдек, Ромни ўзи Трампга овоз бермаслигини айтган, 2020 йилги сайловда ҳам у собиқ Президентга овоз бермаган.
LiveБарчаси