Трамп қизи Иванка вице-президент бўлишини хоҳлаганми? 

Олам

image

АҚШ Президенти Дональд Трамп 2016 йилги сайловларда қизи Иванка номзодини вице-президентлик лавозимига кўрсатмоқчи бўлган. АҚШда шундай миш-мишлар тарқалди. Бундай гап чиқарганларни эса Трамп “касаллар” деб айтди. 

"Сохта янгиликлар тарқатувчи CNN телеканали 2016 йилги сайловларда қизим Иванка номзодини вице-президентлик лавозимига қўйилишини хоҳлаганимни айтмоқда. Бу нотўғри ва бемаъни фикр. У одамлар касал", деб ёзган Трамп Twitter'да.

АҚШ ОАВига кўра, бу ҳақида Трампнинг собиқ сайлов кампанияси менежери Рик Гейтснинг ҳали нашр этилмаган китобида ҳам айтилган. 

13 октябрда чоп этиладиган китоб муаллифининг сўзларига кўра, бундай таклифдан Иванканинг ўзи ҳайратга тушган. Лекин, президентликка номзод Трамп бир неча ҳафта давомида фикрида қатъий турган. Бу унинг нияти жиддийлигини кўрсатган. Бош штаб, ҳаттоки сайловчиларнинг Иванкага вице-президент сифатида қандай қарашларини ўрганиш учун иккита сўровнома ўтказган. Натижа "ниҳоятда юқори бўлмаган бўлса-да, кутилганидан яхши бўлган", дейилган китобда.

Бунга гўёки Иванканинг ўзи нуқта қўйган. У отасининг олдига бориб, "бу яхши фикр эмас", деб айтган. Шундан сўнг Трамп ташаббусидан воз кечган. 

Натижада, ўша пайтдаги Индиана штати губернатори Майк Пенс вице-президент этиб сайланган. У ҳозир мамлакатда иккинчи ўринда турувчи раҳбар ҳисобланади. 2020 йилги сайловларда унинг ҳам номзоди қайта кўрсатилган.

АҚШдаги сайловлар тобора яқинлашиб келмоқда. 

Маълумот учун, АҚШда навбатдаги президентлик сайловлари 3 ноябрь куни ўтказилади. Республикачи Трампга демократ Байден рақиблик қилади. Вице-президентлик учун Майкл Пенс ва Камола Харрис беллашади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

178

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг