Трамп грин-карталарга қўйилган тақиқни узайтирди

Олам 6648
image

АҚШ Президенти Дональд Трамп қатор категориядаги визалар ва аксарият грин-картлар учун вақтинчалик таъқиқни узайтирди. Бу ҳақда “Fox News” телеканали хабар берди.

Янги қарорга кўра, 2020 йилнинг апрелида киритилган ва июн ойида кенгайтирилган виза чекловлари яна уч ойга – 2021 йилнинг 31 мартига қадар узайтирилган.

Бунда гап, хусусан, H-1B, H-2B, H-4, L иммиграция ва иш визалари ҳамда АҚШда ишлаш ҳуқуқини берувчи гап J категориясидаги аксарият ҳужжатларнинг берилиши тўхтатилиши ҳақида бормоқда.

Ушбу қарорга изоҳ берар экан, Трамп, чекловлар коронавирус пандемияси туфайли юзага келган иқтисодий таназзул вақтида иш жойлари учун рақобатнинг олдини олиш учун зарурлигини айтган.

“COVID-19нинг америка меҳнат бозори ва аҳоли саломатлигига таъсири аввалгидек ташвишлантирмоқда”, деб ёзган Трамп ўз баёнотида.

Трамп имзолаган қарор виза лотереяси ўтказилишига вақтинчалик таъқиқни сақлаб қолади. Ҳужжатга мувофиқ, аксарият категорияга тушувчи аризачиларга грин-карта берилиши вақтинча таъқиқланади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 393
Рейтинг: 3
t
×