Трамп даврида ўлим жазоси бўйича 125 йиллик рекорд янгиланди

Олам

image

АҚШда сўнгги бир йил ичида федерал ҳокимият 10 кишини қатл этди. 20 январь куни Жозеф Байденнинг инаугурацияси олдидан бу кўрсаткич 13 тага етиши ҳам мумкин. Бу ҳақда АҚШнинг Ўлим жазоси бўйича ахборот марказининг ҳисоботида сўз боради.

Маълум қилинишича, 10 кишининг қатл этилиши 1896 йилдан бери кузатилган энг юқори кўрсаткич. Ҳатто штатларда ҳам ўтган бир йил давомида 7 киши олий жазога лойиқ кўрилган.

“Худди шу миқдордаги федерал қатлларни фақат 1896 йилга, Гровер Кливленднинг иккинчи президентлиги даврига қайтиб борганингизда кўришингиз мумкин”, дейди Ўлим жазоси бўйича ахборот маркази ижрочи директори Роберт Дунэм.

Ҳисоботга қўра, Трамп маъмуриятига алоҳида эътироз қатлларнинг COVID-19 пандемияси даврида амалга оширилаётгани билан боғлиқ. Пандемия пайтида қатл жазосини ижро этишда қатнашган Индиана штатидаги ахлоқ тузатиш мажмуасининг камида тўққиз нафар ходими коронавирусга чалинган.

Қайд этилишича, АҚШнинг фармацевтика компаниялари ўлим жазосини ижро этишда қўлланадиган дори-дармонларни қамоқхона тизимига етказиб беришдан бош тортиши натижасида етишмовчилик келиб чиққан. Бу эса энг оғир жазони 2003-2020 йиллар оралиғида норасмий мораторийга дуч келишига олиб келган. 

Маълумот ўрнида, Трамп маъмурияти томонидан 2019 йилда ўлим жазосини федерал даражада қайта бошлаш маълум қилиниши ортидан сўнгги вақтларда қатллар сони кескин ортган. 

2020 йил ноябрдан бошлаб эса ўлим жасозини ижро этишда ҳар қандай усул, хусусан, газ билан заҳарлаш, ўқ отиш ва электр стулдан фойдаланишга руҳсат берилган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Трамп ўлим жазоси

Баҳолаганлар

137

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг