Курс UZS

USD

12 927.17

36.74

EUR

14 717.58

-3.29

RUB

155.73

-0.31

Трамп билан савдо урушида охиригача курашишга тайёрмиз – Хитой 

Олам

image

Хитой Савдо вазирлиги АҚШ Президенти Дональд Трампнинг Хитой импортига қўшимча 50 фоизлик бож киритиш таҳдидини “хато ортидан хато” деб атади. Бу ҳақда вазирлик бугун, 8 апрель куни тегишли баёнотини эълон қилди.

Хитой Савдо вазирлиги Пекин “ўз ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун қатъий жавоб чораларини кўриш”ини билдирди. Вазирликнинг таъкидлашича, Қўшма Штатлар томонидан жорий қилинган глобал импорт тарифлари “субъектив бир томонлама баҳолашларга асосланган”, халқаро савдо қоидаларига мос келмайди ва “бир томонлама қўрқитишнинг одатий амалиёти”дир.

“Хитой буни ҳеч қачон қабул қилмайди. Агар АҚШ ўзи туриб олса, Хитой охиригача курашади”, дея хабар бермоқда Хитойнинг “Синхуа” ахборот агентлиги вазирлик вакилига таяниб.

Маълумот учун, март ойи бошида Дональд Трамп Хитой импортига бож тўловларини 10 фоиздан 20 фоизга оширди, чунки “Хитой ноқонуний наркотик инқирозини юмшатиш бўйича тегишли чораларни кўра олмади”. Ўтган ҳафта охирида Трамп 180 дан ортиқ мамлакат ва ҳудудларга, жумладан, Хитойга янги импорт тарифларини эълон қилди. 9 апрелдан бошлаб ушбу мамлакат товарларига 34 фоизлик божлар жорий қилинади.

Пекин Америка товарларига ҳам худди шундай божлар жорий этиши ҳақида огоҳлантирган. Бунга жавобан Трамп кеча, 7 апрель куни, агар Пекин шу санагача жавоб чораларини бекор қилмаса, Хитойга 9 апрелдан бошлаб қўшимча 50% импорт божлари жорий этилишини айтди.


Мақола муаллифи

Теглар

Дональд Трамп Хитой бож савдо уруши

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг