Трамп билан боғлиқ можаро фонида BBC'нинг яна бир раҳбари истеъфога чиқди

Олам

image

BBC бошқарув кенгашининг аъзоси Шумит Банержи истеъфога чиқди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Қайд этилганича, Шумит Банержи тўрт йиллик муддати тугашидан бир неча ҳафта олдин истеъфога чиққан. У истеъфога чиқиш хатида ташкилотдаги бошқарув муаммоларига норози эканини билдирган ва бош директор Тим Дейви ҳамда BBC News бош ижрочи директори Дебора Тернесснинг кутилмаганда истеъфога чиқиши жараёнида у билан маслаҳатлашилмаганини айтган.

Истеъфо BBC учун қийин бир пайтда содир бўлди. Аввалроқ, 2021 йилдаги Дональд Трампнинг нутқини таҳрир қилган Panorama дастури туфайли BBC танқид остида қолган ва шу сабабли Дейви ва Тернесс истеъфога чиққан. Таҳрирланган лавҳалар Трампнинг “зўравонликка чақирган” деган таассуротни уйғотган, BBC эса бунинг нотўғри эканини тан олган ва узр сўраган, аммо молиявий компенсация талабини рад этган.

Банержи кенгашдаги роли давомида BBC мустақиллигини ҳимоя қилиш ва жамоат манфаатини таъминлаш учун жавобгар эди. Унинг истеъфосига асосий сабаби кенгаш раиси Самир Шоҳ ва бошқа аъзоларни танқид қилгани бўлди.

Маълумот учун, Шумит Банержи 2022 йилдан бери BBC бошқарув кенгашининг ижро этувчи бўлмаган директори бўлиб келган. Унинг кенгашдаги вазифаси BBC мустақиллигини ҳимоя қилиш ва жамоат манфаатини таъминлашдан иборат эди. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп BBC’дан 5 млрд долларгача компенсация ундирмоқчи экани маълум қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Трамп боғлиқ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг