Трамп Байденни ақли заифликда айблади

Олам

image

АҚШнинг собиқ Президенти Дональд Трамп Америка етакчиси Жо Байден уни экстремист деб атаганига жавоб берар экан, амалдаги давлат раҳбарини ақлдан озган деб таърифлади. Бу ҳақда у бугун, 2 сентябрь куни ўзининг "Truth Social" ижтимоий тармоғида ёзган.

"Агар сиз Байденнинг қўпол ва ғазабланган нутқини кўрган бўсангиз, у Америкага ҳарбий куч ишлатиш эҳтимоли билан таҳдид қилган. У ақлини йўқотган ёки ривожланган деменциядан азият чекяпти", дейди Трамп.

Қайд этилишича, aввалроқ, Байден халққа мурожаати чоғида Трампнинг “Американи яна буюк қил” ҳаракати тарафдорларини экстремист деб атаган эди.

"Кимдир Жо Байденга “Американи яна буюк қил” ҳаракати нимани англатишини тушунтириши керак. Агар у Американи яна буюк қилишни истамаса, у АҚШнинг вакили бўлмаслиги керак", дея жавоб қайтарган собиқ Президент.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 1 сентябрь куни амалдаги АҚШ Президенти Жо Байден Республикачи собиқ Президент Дональд Трамп ва унинг тарафдорларини Америка сиёсий тизимининг асосларига таҳдид солувчи “экстремизм тимсоли” деб ҳисоблашини айтган эди.

Фарангиз Салимова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

144

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг