Трамп апрелгача COVID-19 га қарши оммавий эмлашни ваъда қилмоқда

Олам

image

Америка Қўшма Штатларида коронавирусга қарши вакцинанинг янги тури 2021 йил апрель ойининг охирига қадар мавжуд бўлади. Бу ҳақда АҚШ Президенти Дональд Трамп кеча, 18 сентябрь куни Оқ уйда бўлиб ўтган брифингда айтиб ўтди. 

Трамп АҚШ вакцина ишлаб чиқаришда катта ютуқларга эришганини таъкидлади.

"АҚШ Озиқ-овқат ва фармацевтика идораси томонидан тасдиқланганидан кейин 24 соат ичида вакцинани тарқатиш бошланади. Вакциналарнинг аксарияти ҳарбийлар томонидан тарқатилади. Жорий йилнинг охирига қадар бизнинг ихтиёримизда камида 100 миллион доза вакцина бўлади. Шунингдек, ҳар ойда 100 миллион дозада вакциналар ишлаб чиқарилади ва биз апрель ойигача ҳар бир америкалик вакцина билан эмланишини режалаштиряпмиз", дейди Трамп.

Шу билан бирга, Америка раҳбари Пентагон томонидан моддий-техник кўмак керак бўлишини таъкидлади. 

"Биз биргаликда террорчиларга қарши курашда ғалаба қозонганимиз каби, қисқа вақт ичида COVID-19 ни ҳам енгамиз", деб ваъда берди сиёсатчи.

Трамп вакциналарни етказиб бериш билан АҚШ Ҳарбий департаменти шуғулланишини айтиб, сўзни Генерал Густав Пернга берди. 

Генерал фақат ихтиёрий эмлаш ўтказилишини айтди.

"Апрель ойига қадар хоҳлаган америкалик эмланиш имкониятига эга бўлади", деди у.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

122

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг