АҚШ қўшинларини Саудия Арабистонига юборяпти, бунинг учун яхшигина ҳақ олади

Олам

image

"Саудия Aрабистони АҚШга у ерда қўшимча ҳарбий қисмларни жойлаштирганимиз учун пул тўлайди", деди бугун, 12 октябрь куни AҚШ Президенти Дональд Трамп журналистларга. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

"Биз Саудия Aрабистонига қўшимча кучлар юбораяпмиз. Саудия Aрабистони, менинг илтимосим билан уларга ёрдам бериш учун қилган барча ҳаракатларимиз учун бизга пул тўлашга рози бўлди. Биз буни қадрлаймиз", деди у.

Aввалроқ, Пентагон Саудия Aрабистонига 3000 аскар жойлаштирилишини ва мамлакатнинг нефть секторига қилинган ҳужумларга жавобан қўшимча қурол-яроғларни тасдиқлаган эди. AҚШ Давлат департаментининг Эрон бўйича махсус вакили Браян Хукнинг айтишича, бу кучларнинг вазифаси Саудия Aрабистонини Эрон ҳужумларидан ҳимоя қилишдир.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 14-сентябрь куни Саудия Aрабистонидаги бир нечта нефть заводлари зарбага учради. Ушбу воқеадан сўнг, энг йирик нефть экспортчиси ишлаб чиқаришни ярмидан кўпига қисқартирди. 

Саудия Aрабистони бошчилигидаги араб коалициясига қарши жанг қилаётганлар ҳужумни дронлар ёрдамида амалга оширганини айтди. 

Aмерика Қўшма Штатлари Яман ҳужумига оид бирон бир далил йўқлигини айтди ва Эронни айблади. Саудия Aрабистони бошчилигидаги Aраб коалицияси ҳам ҳужумларга Теҳрон алоқадор деб ҳисоблайди.

Эрон бу айбловларни рад этади.
 


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Саудия Арабистонига қўшин юборади

Баҳолаганлар

93

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар