“Трами” тўфони Хитойга етиб борди
Олам
−
31 Октябрь
2720Хитойнинг жанубидаги Хайнань орол провинциясида “Трами” тўфони етти кишининг ҳаётига зомин бўлди. Бу ҳақда “Синьхуа” хабар берди.
“Трами” тўфони 28 октябрдан бери Хайнаннинг кўплаб ҳудудларига кучли ёғингарчилик олиб келди. 40 мингдан ортиқ одамни эвакуация қилишга тўғри келган.
Хитой Сув ресурслари вазирлиги Хайнанда “Трами” тўфони давом этаётгани туфайли сув тошқинларига тўртинчи даражали фавқулодда чоралар кўрган. Энг кўп зарар кўрган ҳудудлардан бири бўлган Цюнхайда 30 октябрдан бери сув тошқини ва шамолни назорат қилиш учун фавқулодда чоралар кўрилган.
“Хайнаннинг аксарият ҳудудларида 31 октябрь куни кучли ёмғир ёғади, сув тошқини хавфи юқори бўлади ва Ваньцюань дарёсида сув тошқини огоҳлантириш даражасидан ошиб кетиши мумкин”, дея аҳоли огоҳлантирилган.
Вазирлик сув тошқини оқибатларини бартараф этиш учун ишчи гуруҳни жўнатган.
Маълумот учун, Хитойда тўрт босқичли фавқулодда вазиятлар тизими мавжуд бўлиб, биринчи даража энг оғир даража саналади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Филиппиннинг шимоли-шарқида содир бўлган тропик “Трами” бўрони келтириб чиқарган тошқинлар ва кўчкилар оқибатида 97 киши ҳалок бўлган эди.
Муҳаммад Ҳодиев
LiveБарчаси