Трактор тиркамасига осилган 3-синф ўқувчиси шифохонада вафот этди

Жамият 7171
image

Жорий йилнинг 13 октябрь куни Наманган вилоятида 9 ёшли бола трактор тиркамасига осилган ва йиқилиб тушиб вафот этди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.

Ҳодиса соат 22:30 ларда Янгиер-Учқўрғон йўлининг 3 кмда, “Фарғона” МФЙ Парвоз кўчасида юз берган. Учқўрғон туманида яшовчи, 1967 йилда туғилган фуқаро фермер хўжалигига тегишли бўлган МТЗ-80 русумли тракторини тиркама улаган ҳолда ҳаракатланиб кетаётган вақтида, Учқўрғон туманида ота-онаси қарамоғида яшаган, тумандаги мактабнинг 3-синфида ўқиган, 2011 йилда туғилган фуқаро трактор тиркамасининг орқа томонидан осилиб, ерга йиқилиб тушган. Натижада, фуқаро бош ва жағ қисмидан тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 304
Рейтинг: 3
Теглар
t
×