Тожикистондаги ОТМга ўқишга киритиб қўйиш учун $3 200 олган фирибгар ушланди

3-саҳифа

image

Тошкентда фуқарони Тожикистондаги Педагогика институтига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, 3 200  АҚШ доллари олган фирибгар ушданди. Бу ҳақда Бош прокутура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, Олмазор туманида фуқаро Ш.Ж. бошқа бир фуқаро Ж.ни танишлари орқали Тожикистондаги Педагогика институга ўқишга киритиб, кейинчалик ўқишини Ўзбекистондаги олий таълим муассасасига 2-босқичдан кўчиртириб беришни ваъда қилган.

Бунинг эвазига эса Ш.Ж. фуқаро Ж.дан 3 200 АҚШ доллари талаб қилган ва пулларни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28,211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

48

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг