Тожикистондаги АЁҚШда кучли портлаш содир бўлди (видео)

Олам

image

Кеча, 1 май куни Душанбедаги ёқилғи қуйиш шахобчасида ёнғин пайтидаги портлаши оқибатида 29 киши жароҳат олди, уларнинг беш нафари оғир аҳволда. Бу ҳақда “РИА Новости”га Тожикистон Фавқулодда вазиятлар қўмитаси Матбуот котиби Умеда Юсуфий маълум қилди.

Кеча, 1 май куни маҳаллий вақт билан соат 19:30 да Душанбенинг ғарбий чеккасидаги ёқилғи қуйиш шахобчасида кучли портлаш содир бўлди. У камида 50 метр баландликка етган. Шунингдек, поортлашга яқин уйлар ҳам зарар кўрган. 

Маълум қилинишича. ёнғин 10 та экипаж томонидан бир ярим соатдан кўпроқ вақт давомида ўчирилган. Яқин атрофда жойлашган тез ёрдам станциясининг шошилинч тиббий ёрдам бўлими портлаш оқибатида куйиш ва бошқа жароҳатлар билан 15 нафар ярадорни қабул қилган.

“Душанбе шаҳрининг ғарбий чеккасида жойлашган ёқилғи қуйиш шахобчасидаги ёнғин кучли портлашни келтириб чиқарди, оқибатда 29 киши куйиш ва турли даражадаги тан жароҳатлари олди, улардан беш нафарининг аҳволи оғир”, дейди Юсуфий.

Унинг сўзларига кўра, ёқилғи қуйиш шахобчасидаги портлаш сабаблари ўрганилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Тожикистон портлаш

Баҳолаганлар

267

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг