Тожикистонда “UzAuto Motors” заводи очилади

Жамият

image
0:00
0:00
download

Тожикистонда “UzAuto Motors” заводи очилади, битим жорий йилнинг 9 июнь куни Тожикистоннинг Бохтар шаҳрида Ўзбекистон Президентининг Тожикистонга ташрифи арафасида ўтказилган Ўзбекистон – Тожикистон ҳудудлараро инвестициявий форумида имзоланган. Бу ҳақда “Ўзавтосаноат” хабар бермоқда.

Маълум қилининича, форум давомида “Auto Motors” АЖнинг енгил автомобилларини ишлаб чиқариш “UzAuto Motors Tadjikistan” қўшма корхонасини ташкил этиш бўйича битим имзоланган. Мазкур келишувга жорий йилнинг 21 апрель куни Тожикистон Республикаси саноат ва янги технологиялар вазири Шерали Кабирнинг Ўзбекистонга ташрифи чоғида эришилган.

Унга кўра, жорий йилнинг 5-7 май кунлари “Ўзавтосаноат” АЖ томонидан ишчи гуруҳ Тожикистон Республикасида бўлиб, ҳамкор “АлюминСохтмон” компаниясининг ишлаб чиқариш қувватини ўрганиб, қўшма корхона яратиш бўйича музокаралар олиб бориб қайтган. Умумий қиймати 2 миллион доллар бўлган лойиҳанинг ишлаб чиқариш қуввати дастлаб 10 мингта автомобилни ташкил этади, келгусида эса 35 минг донага етказиш режалаштирилган.

Элатиб ўтамиз, 2020 йилнинг 28 март куни Қозоғистоннинг Кўстанай шаҳрида “Сарыарка АвтоПром” МЧШ ишлаб чиқариш қувватларида “Chevrolet” бренди остида “UzAuto Motors” автомобилларининг йиғиш йўлга қўйилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

631

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг