Тожикистонда ўғил ўз онасини 136 марта пичоқлаб ўлдирди

Олам

image

Тожикистоннинг Конибодом шаҳрида 32 ёшли фуқаро ўз онасини ўта шафқатсизларча ўлдирганликда айбланиб, қўлга олинди. У онасига 136 марта пичоқ урган. Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар вазирлигининг Сўғд вилояти бўйича матбуот котиби Акбар Шарифий “Asia-plus” нашрига маълум қилди. 

Қайд этилишича, қўлга олинган Шаҳриёр Норматов ва унинг 65 ёшли онаси Ҳалимажон Норматова ўртасида жорий йилнинг 24 ноябрь куни жанжал келиб чиққан. Она ва ўғил ўртасидаги можаро сабаблари маълум қилинмаган. Шаҳриёр Норматовнинг ўзи тергов тадбирлари давомида онаси қандай вафот этгани ҳақида гапириб берган.

“У пичоқни олиб, менга урмоқчи бўлиб олдимга келди. Лекин мен ундан пичоқни олиб, юзига бир марта урдим. Кейин қорнига, қўлларига, бўйнига ва бошига пичоқ билан зарба бердим. Йиқилиб ўлди..." дейди у.

Терговда аниқланишича, Норматов аёлга 136 марта пичоқ уриб, жиноят изларини яшириш мақсадида ўлдирилган аёлнинг қонли кийимини алмаштириб, хонасига олиб бориб, ётқизиб, полдаги қонни ювиб, қотиллик учун ишлатилган пичоқни тозалаган. 

“Фақат эртаси куни Норматов қариндошларига онасининг кутилмаганда вафот этгани ҳақида хабар берган, бироқ аёлнинг қариндошларидан бири унинг бўйнидаги жароҳатларини пайқаб қолган. Қотил фарзанднинг қариндошлари “кутилмаган ва тўсатдан ўлим” ҳақидаги хабарга ишонмаган”, дейилади ҳисоботда.

Шунингдек, аёл руҳий касалликдан азият чеккан ва 1993 йилдан бери маҳаллий руҳий шифохонада рўйхатга олингани қайд этилган.

Акбар Шарифийга кўра, психиатрик экспертиза орқали Шаҳриёр Норматовнинг руҳий ҳолати текширилади, бироқ у шу пайтгача у руҳшунослар кўригидан ўтмаган.

Шаҳриёр Норматовга нисбатан мамлакат Жиноят кодексининг 104-моддаси (Ўта шафқатсизлик билан қотиллик) билан жиноят иши қўзғатилган. У 25 йилгача ёки умрбодга қамалиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг