Тожикистонда сиам эгизакларини ажратиш бўйича операция ўтказилди
Олам
−
30 Декабрь 2022
12985Тожикистонда сиам эгизакларини ажратиш бўйича мураккаб операция ўтказилди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига таяниб, “Спутник Тажикистан” хабар берди.
Қайд этилишича, республика “Шифобахш” Миллий тиббиёт маркази неонатал жарроҳлик бўлими шифокорлари ўзига хос операцияни амалга оширган.
Эгизаклар кесарча кесиш орқали туғилган. Ўғил бола туғилганидаёқ вафот этган, лекин қиз тирик бўлган. Ўлган чақалоқ бошқа эгизакнинг орқа томонига қараб ўсгани сабабли, шошилинч жарроҳлик амалиётини ўтказишга қарор қилинган.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, жараён яхши ўтган. Ҳозир операция қилинган бола хавф остида эмас.
“Ҳеч қандай аномалия йўқ, боланинг онаси реанимация бўлимида, янги туғилган чақалоқнинг аҳволи нормал ҳолатда”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь