Тожикистонда сайловлар ҳақиқийлик босқичидан ўтди

Олам

image

Аввал хабар берганимиздек, бугун, 11 октябрь куни Тожикистон Республикасида Президент сайлови ўтказилмоқда.

Сайловларда маҳаллий вақт билан соат 15:00 гача овоз берувчиларнинг 70,71 фоизи иштирок этди. Бу ҳақда Тожикистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси Бахтиёр Худоёрзодага асосланиб хабар берилди.

"Соат 15:00 гача сайловда иштирок этиш даражаси 70,71 фоизни ташкил қилди. Яъни, 3 миллион 495 минг 215 киши овоз берди", деган у. 

Маълумот учун, Тожикистондаги сайловларда сайловчиларнинг 50 фоиздан кўпроғи қатнашса, сайловлар ҳақиқий деб ҳисобланади. Президент эса сайловчиларнинг ярмидан кўпи унга овоз берган тақдирда, сайланган деб ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, сайловда Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон, унинг ўғли - Душанбе шаҳри ҳокими ва парламент спикери Рустам Имомали ҳам овоз берганди.

Овоз бериш жараёни соат 20:00 да якунланади. Беш номзод давлат раҳбари лавозимига даъвогарлик қилмоқда. 

Улар орасида Мустақил касаба уюшмалари федерацияси, Ёшлар иттифоқи ва Тожикистон Халқ демократик партияси томонидан номзод қилиб кўрсатилган амалдаги Президент Имомали Раҳмон ҳам бор.

Шунингдек, сайловларда социалистлардан Абдуҳалим Ғаффорзода, Тожикистон Иқтисодий ислоҳотлар партиясидан Рустам Раҳматзода, коммунистлардан Мирож Абдуллоев ва аграрлардан Рустам Латифзода иштирок этмоқда.

Президентлик сайловида Тожикистонда мавжуд 7 та сиёсий партиядан бештасининг номзоди иштирок этмоқда.

Тожикистонда сайловчиларнинг умумий сони 4 млн 900 минг 545 тага тенг бўлиб, улар 68 та сайлов округларида жойлашган сайлов участкаларида муносиб номзодларга овоз берадилар. 

Шунингдек, овоз бериш учун 29 та мамлакатда 39 та сайлов участкалари очилган. 

Маълумот учун, Тожикистондаги сайловларни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси бошчилигидаги делегация ҳам кузатиб бормоқда.

Мамлакатнинг амалдаги Президенти Имомали Раҳмон 1994 йилдан буён президентлик курсисини эгаллаб келмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

198

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг