Тожикистонда кушонлар даврига оид тилла сирға топилди
Бу қизиқ
−
02 Июнь 4540 1 дақиқа
Тожикистоннинг Хатлон вилоятидаги Сарбанд қишлоғида олиб борилаётган археологик ишлар чоғида Кушонлар империясига тегишли тилла сирға аниқланди. Бу ҳақда Тожикистон Миллий музейи матбуот хизмати хабар берди.
Мутахассисларнинг фикрича, топилма Тожикистон Республикасининг қадимий халқлари меросини ўрганишда катта аҳамиятга эга.
Маълумот учун, Кушон подшолиги Ўрта Осиё ва Шимолий Ҳиндистондаги қадимий давлат (милодий I-IV асрлар). Милодий I асрнинг 1 ярми ёхуд ўрталарида юечжилар тасарруфидаги Кушон мулкининг юксалиши натижасида вужудга келган. Массагетлар (Хитой йилномаларида – юечжи) милоддан аввалги 140 йилда Сирдарё ортидан Бақтрияга келиб, сакларни енгган ва Юнон-Бақтрия подшолиги ўрнида 1 аср давомида 5 та қабилага бўлиниб яшаган. Булардан кушон (Хитой йилномаларида гуйшуан) қабиласи етакчиси Кудзула Кадфиз (Кадфиз I) милодий I асрда қолган 4 та қабилани бўйсундириб, ўзини ҳукмдор деб эълон қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Испаниянинг Сеговия провинцияси яқинидан археологлар 43 минг йил аввал неандертал одам томонидан қолдирилган бармоқ изини топганди. Ушбу топилма неандерталларнинг рамзий ва бадиий қобилиятлари ҳақида узоқ йиллик тахминларга қарши чиқмоқда. Тадқиқотчилар томонидан олинган тасвирлар, бармоқ изининг қизил бўёқ билан қоплангани ва тўлиқ бармоқ нақшларини сақлаб қолганини кўрсатмоқда.
Live
Барчаси