Тожикистонда коронавирус беморлари 2 мингга яқинлашди

Олам 7515
image

Бугун, 19 май ҳолатига Тожикистонда коронавирус инфекцияси юқтирган беморлар сони 1936 нафарга етди. Бир суткада мамлакатда 207 кишид COVID-19 инфекцияси аниқланди. Бу ҳақда Коронавирус масалалари бўйича ягона миллий портал хабар берди.

Айни шу портал маълумотига кўра, ўтган сутка давомида мамлакатда ҳеч ким коронавирусдан вафот этмаган.

Тожикистонда бугунгача 41 киши COVID-19 дан ҳалок бўлган. Қайд этиш керакки, Тожикистон қисқа вақтда коронавирусдан ўлим ҳолатлари бўйича Марказий Осиёнинг бошқа давлатларидан ўтиб кетди.

Тожикистондаги етакчи вирусолог, пульмонолог ва терапевтлар мамлакатда ҳеч бўлмаганда 1 ой муддатга қаттиқ карантин режимини жорий қилиш кераклигини айтмоқда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 383
Рейтинг: 3
t
×