Тожикистонда эмланмаган ҳайдовчиларнинг ишлаши, абитуриентларнинг имтиҳонга кириши тақиқланди

Олам

image

Тожикистон пойтахтида коронавирусга қарши курашиш бўйича республика штаби қарори билан жамоат транспортларида эмланмаган ҳайдовчиларнинг ишлаши тақиқланди. Бундан ташқари, Душанбенинг баъзи ОТМлари эмланганлик сертификатисиз абитуриентларнинг ҳужжатларини қабул қилмайди. 

Бу ҳақда “Азия-Плюс” нашри хабар берди. Қайд этилишича, ушбу маълумотни “Душанбенаклиётхадамотрасон” ДУК тасдиқлаган.

“Республика штабининг COVID-19 тарқалишининг олдини олиш бўйича эпидемияга қарши чора-тадбирларни кучайтириш тўғрисида”ги қарори билан эмланмаган ҳайдовчиларнинг ишлашига рухсат берилмайди. Ўзининг ва йўловчиларининг саломатлигини ҳамда хавфсизлигини ҳимоя қилиш учун барча ҳайдовчилар эмланган бўлиши керак”, дея таъкидлаган “Душанбенаклиотҳадамотрасон” ДУК матбуот котиби Мансур Раҳмон.

Маълум қилинишича, ҳозирда ҳайдовчи ва ДУК ходимларининг 98 фоизи вакцинани қабул қилган. Қолган 2 фоизи эса турли касалликларга чалинган.

“Душанбеда 5 мингга яқин жамоат транспорти ҳайдовчиси ва бу соҳада ишлайдиган 700 ходим бор. Шу кунларда мактаб ва олий ўқув юртларида таътил муносабати билан ҳар куни 265 та автобус, 75 та троллейбус, 1 100 та микроавтобус ва 2000 та такси ишламоқда”, дея таъкидлади матбуот котиби.

Матбуот котибининг сўзларига кўра, узрли сабабсиз эмланишдан бош тортган ҳайдовчиларнинг ишлашига рухсат берилмаган. Эмланишдан бош тортган тақдирда, поликлиникадан касалликка чалинганлиги сабаб ваксинани олишга рухсат берилмаслиги тўғрисида маълумотнома тақдим этиши шарт.

“Aгар улар эмланмасдан ҳам ишлашда давом этса, йўл ҳаракати хавфсизлиги инспектори уларни аниқлаб, тўхтатади ва жаримага тортади", дейди Мансур Раҳмон 

Шунингдек, махсус комиссия штаби эмланмаган абитуриентларнинг Пойтахтда ўтказилаётган тест синовларига кириши учун ҳам тақиқ қўйди.

Масалан, Сотим Улуғзод номидаги Тожикистон давлат тиллар институтига кириш учун ҳужжатларни қабул қилишда абитуриентлардан коронавирусга қарши эмланганлиги ҳақидаги маълумотнома ҳам талаб қилинмоқда, акс ҳолда университет маъмурияти ҳужжатларни қабул қилинмайди.

“Aгар ариза берувчида эмланганлик ҳақида сертификат мавжуд бўлса, биз унинг ҳужжатларини ҳеч қандай саволларсиз қабул қиламиз. Лекин, вакцинани олмаган абитуриентлар, албатта университетнинг ўзида тиббий кўрикдан ўтганидан сўнг, тиббиёт бирлашмаларида эмланиши шарт”, деган университет маъмурияти.

Маълум қилинишича, ушбу университетга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш муддати 5 августда якунига етган. Барча келган абитуриентлар эмланган.

Маълумот ўрнида, жорий йил 3 июлдан бошлаб коронавирусга қарши курашиш Республика штабининг қарори билан Тожикистонда эмланиш 18 ёшдан ошган фуқаролар учун мажбурий ҳисобланади. 4 август ҳолатига кўра, Тожикистонда 1 миллион 13 минг 808 киши коронавирусга қарши вакцина билан эмланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

11

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made