Тожикистонда аёл милиционерларнинг янги формаси тақдим этилди

Олам

image
0:00
0:00
download

Тожикистонда аёл милиционерлар учун янги форма дизайни намойиш этилди. Бу ҳақда Тожикистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, ходимларнинг байрам ва кунлик ишчи формаси янги услубда ишлаб чиқилган ҳамда тасдиқлаш учун Тожикистон Президент Имомали Раҳмонга тақдим этилган.

Вазирлик хабарига кўра, аёл милиционерлар формаси атлас ва адрас матоларидан миллий ҳамда Европа услубида тикилган бўлиб, форма Сўғд вилояти дизайнерлари томонидан ишлаб чиқилган.

Аёл милиционерлар формаси Тожикистон Президенти томонидан тасдиқланиши сабабли Президент Имомали Раҳмонга тақдим этилган. Тасдиқлаш масаласи бўйича маълумот мавжуд эмас.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

178

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг