Тожикистонда аскарларни аёвсиз калтаклаган подполковник ва ҳарбийлар қамалди (видео)

Олам

image

Тожикистонда муддатли ҳарбий хизматчиларни калтаклаш ва буни ижтимоий тармоқларга жойлашда айбланиб, жорий йилнинг апрель ойида ҳибсга олинган подполковник ва беш нафар ҳарбий хизматчи Тожикистон Олий суди Ҳарбий ҳайъати томонидан озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда “Asia Plus” нашри хабар берди.

Келтирилишича, ҳукм жорий йилнинг 30 май куни Тожикистон Олий судининг ҳарбий ҳайъати томонидан эълон қилинган. Суд жараёни Хўжанд ҳарбий гарнизони биносида бўлиб ўтган.

Ҳарбийларни калтаклаган беш нафар ҳарбий хизматчи ҳарбий хизматчилар ўртасида бўйсуниш муносабатлари мавжуд бўлмаган тақдирда ўзаро муносабатларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган қоидаларини бузганлик айби қўйилган. Шунингдек, подполковник Нузҳат Лазуриевга нисбатан Тожикистон Республикаси Жиноят кодексининг 391-моддаси 3-қисми “б” банди (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, мансаб ёки мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш ёхуд ваколатни ҳаракатсизлиги) билан айбланган.

Суд ҳайъати подполковник Нузҳат Лазуриев ва сержант Жонибек Қосимзодани 11 йилу 5 ой, яна тўрт нафар ҳарбий хизматчи эса 9 йилу 6 ойга озодликдан маҳрум қилиш жазосига тайинлаган.

Маълумотларга кўра, аскарларнинг калтаклангани акс этган видео 2022 йилнинг охирида Тожикистон чегара қўшинлари бўлинмаларидан бирида суратга олинган, бироқ ижтимоий тармоқларда жорий йилинг баҳорида эълон қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг