Тожикистонда ҳам сохта ногиронлар қамоққа олинди
Олам
−
16 Июль
6337Тожикистонда ўзини ногирондай кўрсатиб, тиланчилик билан шуғулланиб келган шахслар ушланди. Бу ҳақда “Sputnik Тожикистон” хабар берди.
Қайд этилишича, Ички ишлар вазирлиги ходимлари 1990 йилда туғилган, Ваҳдат шаҳрида яшовчи, ўзини ногирон деб таништирган ва тиланчилик билан шуғулланган жисмоний соғлом, меҳнатга лаёқатли шахсни аниқлаган. Шунингдек, ғилдиракли аравачада ўзини ногирон қилиб кўрсатиб, йўлда тиланчилик қилаётган 1966 йилда туғилган ҳисорлик шахс ҳам қўлга олинган.
Ҳар икки фуқаро бундай хатти-ҳаракатларга йўл қўймаслик ҳақида аввалроқ расмий огоҳлантирилганига қарамай, бунга риоя қилмаган. Натижада иккаласи ҳам 5 кундан 15 кунгача қамоққа олинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона шаҳрида фирибгарлик йўли билан тиланчилик қилаётган йигитлар аниқланиб, 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлаганди.
LiveБарчаси