Тожикистон республикада Хитой ҳарбий база қураётганини рад этди
World
−
13 July 2024 7485 1 minute
Хитойнинг Тожикистон ҳудудида ҳарбий базаси йўқ, бу масала икки томонлама муносабатларнинг кун тартибида эмас. Бу ҳақда Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
“Хитойнинг Тожикистон ҳудудида ҳарбий база қургани ҳақидаги баъзи оммавий ахборот воситалари тарқатаётган хабарларга келсак, улар асоссиз эканлигини маълум қилмоқчимиз. Бу масала Тожикистон-Хитой музокаралари кун тартибида бўлмаган ва йўқ”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “The Telegraph” нашри Хитой Тожикистон ҳудудида ўн йилдан бери яширин ҳарбий база қураётганини хабар берганди.
Азизбек Эшмаматов
Live
AllQo'yliqda ham yong'in sodir bo'ldi
06 August