Тожикистон Президенти оиласида яна бир Имомали Раҳмон туғилди

Олам

image

Тожикистон Республикасининг учинчи Президенти Имомали Раҳмоннинг тўнғич ўғли Рустам Имомали ўзининг учинчи фарзандига унинг бобоси шарафига Имомали деб исм қўйди. Бу ҳақда CA News нашри маълум қилмоқда.

Янги туғилган чақалоқ 31 ёшли Душанбе шаҳри мэри Рустам Имомалининг иккинчи ўғли ҳисобланади. Чақалоқ худди бобоси каби Имомали Раҳмон деб чақирилади. Рустамнинг биринчи ўғлига Анушервон исми қўйилган эди.

Маълумот учун, Президент Имомали Раҳмон 9 нафар фарзанднинг отаси ҳисобланади. Уларнинг 7 нафари қиз (Феруза, Озода, Тахмина, Парвина, Руҳшона, Зарина, Фарзона) ва 2 нафари ўғил (Рустам, Сомон). Имомали Раҳмоннинг катта фарзанди Феруза 44 ёшда, энг кичик фарзанди Сомон эса 20 ёшда.

Маҳаллий нашрларнинг ёзишича, кўплаб тожикистонлик маҳаллий аҳоли вакиллари ҳам чақалоққа исм қўйишда Имомали Раҳмон исмидан тез-тез фойдаланиб туради.


Мақола муаллифи

Теглар

Тожикистон Имомали Раҳмон

Баҳолаганлар

163

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг