Тожикистон МДҲнинг муаллифлик ҳуқуқига оид битимини ратификация қилди

Олам

image

Тожикистон парламенти қуйи палатаси (Мажлиси Намояндагон) Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига (МДҲ) аъзо давлатларнинг 2021 йилда имзоланган Интернет тармоғида муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисидаги битимини ратификация қилди. Бу ҳақда парламент палатасининг қарорида айтилади. 

“2021 йил 12 ноябрда Минск шаҳрида имзоланган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар ўртасида ахборот ва телекоммуникация тармоқларида муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар объектларига бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш ва амалга ошириш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги битим ратификация қилинсин”, дейилади республика ҳуқуқий ахборот банкида эълон қилинган ҳужжатда.

Ҳужжатда, шунингдек, Тожикистон ҳукумати МДҲ Ижроия қўмитасини республика келишув кучга кириши учун зарур бўлган тартиб-қоидаларни бажарганлиги тўғрисида хабардор қилиши кераклиги қайд этилган. 

Битим ахборот ва телекоммуникация тармоқларида, шу жумладан интернет тармоғида муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар объектларига бўлган ҳуқуқларнинг бузилишига қарши курашиш механизмларини яратиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга оширишга қаратилган. Рақамли муҳитда интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва амалга оширишда юзага келадиган муаммоларни ҳал қилишда умумий ёндашувларни белгилайди. Томонларнинг ўзаро ҳамкорлиги МДҲ доирасида интеллектуал мулкни ҳуқуқий қўриқлаш ва ҳимоя қилиш бўйича давлатлараро кенгаш томонидан мувофиқлаштирилади. 

Келишув жорий йилнинг май ойида Қозоғистон томонидан ратификация қилинган бўлса, 2022 йил октябрь ойида ҳужжат Ўзбекистонда ҳам тасдиқлангани хабар қилинган эди. Ўша йилнинг сентябрь ойида у Россия учун кучга кирди.


Мақола муаллифи

Теглар

МДҲ Тожикистон Муаллифлик ҳуқуқи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made