Тожикистон қўшни давлатлардан солиқ олмоқчи
Олам
−
22 Февраль 2020
16404Тожикистон Республикаси қўшни давлатлардан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун товон пули олишига умид қилмоқда. Бу ҳақда кеча, 21 февраль куни мамлакат Энергетика ва сув ресурслари вазирининг ўринбосари Жамшид Шоимзода парламент йиғилишида айтиб ўтди.
Вазир ўринбосари айтишича, собиқ иттифоқ даврида сув ресурсларидан фойдаланган давлатлар газ, бензин ва бошқа ресурслар орқали Тожикистонга солиқ тўлашган. Ўринбосар, ҳозирда бундай механизм йўқлигидан афсусда эканлигини билдирди. Шунингдек, у келгусида Тожикистон ва қўшни давлатлар ўртасида илиқ муносабатлар ўрнатилиши билан бир қаторда бу борада ижобий силжишлар бўлишига умид билдирди.
Шоимзоданинг таъкидлашича, Тожикистон Марказий Осиё сув ресурсларининг 65 фоизидан ортиғини "ишлаб чиқаради".
Нуруллоҳ Шарипов
LiveБарчаси