Тожикистон чет эл фуқароларининг виза муддатини узайтиради

Олам

image

Тожикистон Республикаси мамлакатда бўлиб турган чет эл фуқароларининг виза ва рўйхатда туриш муддатларини узайтиради. Бу мамлакатда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига ҳам тегишли. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги хабар бермоқда. 

Ўзбекистоннинг Душанбе шаҳридаги элчихонаси маълумотига кўра, Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги COVID-19 коронавируси пандемияси туфайли юзага келган вазиятни инобатга олган ҳолда Тожикистон Республикасида вақтинча бўлиб турган хорижий мамлакатлар фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг виза ва рўйхатда туриш муддатлари эпидемиологик вазият барқарорлашганича узайтирилишини маълум қилди. 

Тожикистон ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари виза муддатини узайтириш учун Тожикистон Ташқи ишлар вазирлигининг Бош консуллик бошқармаси ва Суғд вилоятидаги Ваколатхонасига, рўйхатда туриш муддатини узайтириш учун эса Тожикистон Ички ишлар вазирлигининг Паспорт-рўйхатга олиш хизматига мурожаат қилишлари мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Тожикистон

Баҳолаганлар

35

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг