Тожикистон чегарада COVID чекловларини қайтарди
Олам
−
26 Август 2022
4181Тожикистон чегарада коронавирус чекловларини қайта жорий қилди. Энди республикага келгандан сўнг ПЗР-тести натижаларини ёки COVID-19’га қарши эмланганлик сертификатини тақдим этиш зарур. Бу ҳақда Тожикистон Республикаси ҳукумати ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги хабар берган.
Қайд этилишича, ушбу чора-тадбирлар Республика штаби томонидан бошқа мамлакатларда коронавирус билан касалланиш ҳолатлари ортиб бораётгани сабабли COVID-19 тарқалишининг олдини олиш бўйича эпидемияга қарши чора-тадбирларни кучайтириш мақсадида киритилган.
“Чекловлар вақтинчалик”, дея қўшимча қилди Фуқаро авиацияси агентлиги.
Тожикистон Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг расмий маълумотларига кўра, жорий йил февралидан буён мамлакатда бирорта ҳам COVID-19 ҳолати қайд этилмаган. Шу билан бирга, маҳаллий аҳолининг қарийб 90 фоизи инфекцияга қарши эмланган.
LiveБарчаси