Тожикистон Афғонистонга яқин аэропортларини Мудофаа вазирлигига топширди
Олам
−
27 Сентябрь 2023
7912Тожикистон ҳукумати маҳаллий авиакомпаниялар учун аэропортларни шаҳар ва туманлар муниципал мулкидан республика мулки ва мамлакат Мудофаа вазирлиги балансига ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилди. Ҳужжат Адлия вазирлигининг ҳуқуқий ахборот порталида эълон қилинди.
Ҳукумат қарорига кўра, Қирғизистон билан чегара яқинида жойлашган Исфара аэропорти Хўжанд халқаро аэропорти тасарруфидан чиқарилиб, Тожикистон Мудофаа вазирлигига ўтказилган.
Фархор вилояти ва Афғонистон билан чегарадош Мир Саид Али Ҳамадоний вилояти аэропортлари мудофаа ишлари бошқармаси ихтиёрига ўтказилди. Бу объектлар Тожикистон мудофаасига кўмаклашиш жамоат ташкилоти марказий қўмитаси балансида бўлган.
Бундан ташқари, шаҳар ва туманлар муниципал мулкидан 18 та маҳаллий авиакомпания аэропортлари Мудофаа ишлари бошқармаси тасарруфига берилади.
Аэропортларни қайта тиклаш ва доимий шай ҳолатга келтириш учун сафарбарлик чақируви резерви таркибига ҳарбий хизматни ўташ учун ажратиладиган маблағлар Мудофаа вазирлигига юклатилади.
Вазирлик балансига ўтказилган аэропортлар рўйхати қуйидагилар:
- Панж тумани аэропорти;
- Шамсиддин Шохин тумани аэропорти;
- Даштижум аэропорти;
- Иол аэропорти;
- Айнинский тумани аэропорти;
- Истаравшан аэропорти;
- Ашт тумани аэропорти;
- Конибодом шаҳри аэропорти;
- Панжикент аэропорти;
- Ишкашим тумани аэропорти;
- Рушанский тумани аэропорти;
- Ванж тумани аэропорти;
- Калаи Хумба аэропорти
- Сагирдашт аэропорти;
- Ляхш тумани аэропорти;
- Ляхш аэропорти;
- Тожикобод вилояти аэропорти;
- Рашт тумани аэропорти.
Ҳозирда парвозлар мамлакатнинг фақат тўртта халқаро аэропортидан амалга оширилмоқда: Душанбе, Хўжанд, Бохтар ва Кўлоб. 2008 йилда Tajik Air GUAP қайта ташкил этилгандан сўнг, ушбу тўртта бандаргоҳ халқаро аэропортлар мақомини олди ва мустақил хўжалик юритувчи субъектларга айлантирилди.
Хоруғ аэропорти Душанбе халқаро аэропортининг таркибий бўлинмасига айланди ва нисбатан кичик бўлган 29 та аэропорт маҳаллий ҳокимиятлар балансига ўтказилди. Айни пайтда уларни сақлаш учун маблағ йўқлиги сабабли кичик аэропортлар фаолияти тўхтатилди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15